Диққат! Бугун пойтахтда чанг-тўзон кўтарилади
Бу қизиқ
−
16 Июнь 1762 1 дақиқа
Бугун, 16 июнь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Шу муносабат билан пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан эҳтиёт чораларига амал қилиш сўралди.
Жумладан:
- зарурат бўлмаса, кучли шамол вақтида очиқ ҳудудларда қолмаслик;
- дарахтлар, реклама конструкциялари, электр симлари ва енгил қурилмалар яқинида турмаслик;
- автомобилларни дарахтлар ва мустаҳкамланмаган бошқа конструкциялар остида қолдирмаслик;
- чанг-тўзон вақтида имкони борича деразаларни ёпиқ сақлаш тавсия этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 16–19 июнь кунлари кутилaётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси