Диққат, абитуриентлар! Юридик университетга ИМТИҲОНСИЗ қабул бошланди
Бизнес
−
25 Июль 2019
99587215 йиллик тарих. Дунёнинг барча нуқталарида фаолият юритаётган минглаб ҳуқуқшунослар. Ўзига хос тажриба ва халқаро таълим соҳасидаги пешқадамлик. Бу таърифларнинг барчаси Ярослав Мудрий номидаги Харьков миллий Юридик университетига тегишли. Икки асрдан буён самарали фаолият юритиб келаётган ушбу олий таълим муассасасига ўзбекистонлик талабалар ҳеч қандай кириш ИМТИҲОНИСИЗ қабул қилинишларига, етти факультетдан бирини танлаб, халқаро даражадаги ҳуқуқшунос бўлиб чиқишларига ишонасизми?
Жавоб беришга шошилманг! Тошкентлик Сўғдиёна Мамараимова, Махлиё Шамсиева, самарқандлик Шарофиддин Маҳмудов, Равшан Аҳмедов, қашқадарёлик Маҳбуба Камолова, Сухробжон Султонов ҳам аудитория партасидан ўз ўрнини топиб, қизғин ўқиш жараёнига киришиб кетгунга қадар Ярослав Мудрий номидаги Харьков миллий Юридик университетига Имтиҳонсиз кира олишларига ўзлари ҳам ишонмаган бўлсалар керак. Уларнинг ҳаяжони биринчи курсни аъло баҳоларга тугатганларида яна бир бор ортгани аниқ. Мазкур олий таълим муассасасида эса улар каби 100 дан ортиқ ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда. Улар 8 йилдан буён Тошкент-Киев ўртасида таълим борасида алоқаларни боғлаб, мингдан ортиқ ўзбекистонлик йигит-қизларнинг Украинада ўқишларини таъминлаётган “Inside-A” таълим маркази орқали талабалик бахтига муяссар бўлганлар.
Жасорат ва биргина қўнғироқ! Юқорида номлари келтирилган йигит-қизларнинг талаба бўлишларига айнан шулар сабаб бўлган. Улар “Inside-A” таълим маркази билан боғландилар, суҳбатдан ўтдилар, барча ҳужжатларни топширгач, эвазига самолёт чиптасини олдилар ва йўлга отландилар.
Ярослав Мудрий номидаги Харьков миллий Юридик университетида 11 мингдан зиёд талабалар таҳсил олмоқда. Унда 7 та умумий факультет, 2 та сиртқи ва 2 та кечки таълим бўлинмалари фаолият юритиб келмоқда. Ўзбекистонликлар асосан Халқаро ҳуқуқ факультетида ўқиб келмоқдалар. Ушбу факультетда нафақат хорижий мамлакатлардаги ҳуқуқ соҳаси, балки инглиз тилини ҳам мукаммал ўрганиш мумкин.
2018 йилда ушбу факультетда қиёсий ҳуқуқ кафедраси ташкил этилди ва Ўзбекистон Республикаси Қонунларини ўқитиш йўлга қўйилди. Бунинг учун 170 соат дарс белгиланди.
Ярослав Мудрий номидаги Харьков миллий Юридик университети ўқув ишлари бўйича проректори Юрий Барабаш жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистонга ташриф буюрди ва Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
Ўзбекистонда ҳуқуқшунослик ва бошқа кўплаб соҳаларда фаолият юритиб келаётган таниқли шахслар ҳам бир вақтлар Ярослав Мудрий номидаги Харьков миллий Юридик университетини тамомлаганлар. Жумладан, Тошкент вилояти прокурори С.И.Самадов, Қўқон ҳокими М.А.Усмонов, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди фахрий судьяси Б.Б.Яхёев, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий суди раиси Б.Т.Темирхонов, фуқаролик ишлари бўйича тажрибали судья Н.Р.Ўролова, Тошкент вилояти прокуратураси бўлим бошлиқлари А.Д.Аҳмедов, М.А.Ашурова, Жиззах вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи З.С.Худойбердиев ушбу университетни тамомлаб, катта мувоффақиётга эришган ҳуқуқшуносларданлар.
Кун келиб сизнинг номингиз ҳам юқоридаги рўйхатдан ўрин олишини истасангиз, ҳозироқ “Inside-A” таълим маркази билан боғланинг.
Шунингдек, “Inside-A” таълим маркази Украинадаги қуйидаги ОТМларга ИМТИҲОНСИЗ кириш имконингиз борлигини ёдга солади:
1. Харьков Миллий авиация университети
2. В.Н.Каразин номидаги Харьков миллий университети
3. Харьков давлат бошқаруви академияси
4. Харьков Миллий фармацевтика университети
5. Харьков Миллий политехника университети
6. С. Кузнец номидаги Харьков Миллий Иқтисодиёт университети
7. Харьков миллий тиббиёт университети
“Inside-A” таълим маркази олдидаги асосий вазифалар:
• Украинада олий таълим олиш истагида бўлган ёшларга ҳужжатларни топширишда кўмаклашиш;
• таълим учун пул ўтказмаларини амалга ошириш;
• самолёт чипталари билан таъминлаш;
• талабани ОТМни битиргунга қадар яшаш жойи билан таъминлаш;
• ўқув жараёнида келиб чиқиши мумкин бўлган эҳтимолли муаммоларни бартараф этиш.
Олий таълим муассаларида таълим энг камида 4 йил, кўпи билан 6 йилгача. Ўқишни битирганларга мутахассислиги бўйича халқаро диплом берилади. Таълим тизими икки семестрга бўлинган. Ўзбекистонлик талабалар хоҳиш ва истакларига кўра, ўқишларини Ўзбекистондаги Олий ўқув юртларига кўчиришлари ҳам мумкин.
Абитуриентлар Украинага борганидан сўнг, биринчи ҳафтанинг ўзидаёқ доимий ётоқхона билан таъминланади. Ота-оналар учун Ўзбекистондан туриб, фарзандлари дарсларга қатнаётганини кузатиш, давоматни электрон назорат қилиб бориш, ўзлаштириши, фанлардан олаётган баҳоларидан бохабар бўлиш имконияти яратилган.
Рус тилини билмаганлар учун қўшимча бепул курслар мавжуд.
ОТМларга ҳужжат топшириш жорий йилнинг 1 ноябрига қадар давом этади. Ўқишга йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:
• Фуқаролик паспорти нусхаси
• Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси
• Мактаб ёки касб-ҳунар коллежи дипломи ва иловаси
Шошилинг, ўринлар сони чегараланган. Имтиҳонсиз талаба бўлинг!
Манзил: Тошкент, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 1-А уй
Метронинг Ҳабиб Абдуллаев
Мўлжал: Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди
Телефонлар: +998977223010, +998974223010, +998974333010
Батафсил маълумот учун:
Telegram: @inside-a info
Facebook: inside_a_study
Instagram: @inside_a_study
Сайт: insidea.info
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси