Ди Мария Италия А Серияси клуби билан шартнома имзолайди

Спорт 2488
image

Аргентина миллий терма жамоаси ва ПСЖнинг собиқ футболчиси Анхел Ди Мария Италиянинг “Ювентус” клуби билан келишувга эришди. Бу ҳақда “Gоаl” нашри хабар берди.

Манбага кўра, аргентиналик вингер “зебраларнинг”нинг бир йиллик таклифини қабул қилган. Ҳозирда томонлар битимнинг охирги тафсилотларни ҳал қилиб улгурган. Эндиликда Ди Мариянинг шартномага қўл қўйиши қолган, холос.

Қайд этилишича, шу ёзда ПСЖни текинга тарк этган футболчи 2022 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун яна бир мавсумни Европада ўтказиб, кейин Аргентинага қайтиш ниятида. Ватанида Ди Мария яна бир неча мавсум футбол ўйнашни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Анхел Ди Мария ПСЖ сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” портали аргентиналик иқтидор эгасини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3.1
t
×