Дезинфекцион туннеллар ўрнига нима ўрнатилиши маълум бўлди
Жамият
−
16 Сентябрь 2020
9486Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси баёнига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосланиб мамлакатда дезинфекция туннеллари тақиқланаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, дезинфекция туннеллари ўрнига тери учун қулай антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатилади
Республика махсус комиссияси баёнига кўра, эндиликда Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, жамоат жойлари, бино ва иншоотларга кириш жойида тана ҳароратини контактсиз ўлчаш, ташриф буюрувчиларни зарур ҳолатларда тиббий ёки бир марталик ниқоблар билан таъминлаш, шунингдек, кириш кисмида ташкил қилиш учун қулай жойда тери учyн антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатиш амалиёти жорий этилади.
“Бунда: ушбу амалиётларни тегишли қоидалар асосида олиб бориш бўйича масъулият ва жавобгарлик муассаса ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари зиммассида бўлиб, мазкур тадбирларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш Санитария-эпидемиологик осойиштaлик ва жамоат саломатлиги хизмати ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар зиммасига юклатилди”, дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот учун, санитайзер-диспансер қурилмалари барча метро станцияларига кириш олдида ўрнатилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь