Депутатлар таксичилардан лицензия сўрамасликни таклиф қилди

Жамият 5211
image

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлашга бағишланган фракциялараро мунозара ўтказилди.

Унда ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шуҳрат Шарафутдинов таъкидлашича, шахсий автотранспортидан фойдаланган ҳолда йўловчи ташиш хизматини кўрсатиш орқали фаолият юритаётганлар кўпчиликни ташкил этади. У мазкур турдаги фаолиятни лойиҳада белгиланган “Амалга оширилиши учун лицензия талаб қилинадиган” фаолият туридан чиқариб, “Ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган” фаолият турлари рўйхатига киритишни, яъни такси хизматини кўрсатаётган тадбиркорларга ўз фаолиятларини қонуний амалга оширишларида енгиллик яратишни илгари сурди. 

Депутатга кўра, ушбу фаолият турини бир рўйхатдан иккинчи рўйхатга олиниши ҳайдовчиларга йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш учун рухсатнома олиш жараёнини енгиллаштиради ва тўлов суммасини адолатли белгиланишига олиб келади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 250
Рейтинг: 3
t
×