Депутатлар мигрантларга оид янги қонунни қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 22 февраль куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар "Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини кўриб чиқди. 

Қайд этилишича, қонун лойиҳасида ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланяпти. 

Парламент қуйи палатасига кўра, қонун лойиҳасида соҳада қўлланилиб келинаётган тушунчаларнинг мазмун-моҳияти очиб берилмоқда. 

Шунингдек, лойиҳада назарда тутилаётган нормалар билан уюшган ҳолда ишга жойлаштириладиган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқароларни реинтеграция қилиш тартиби тизимлаштирилади.

Мажлисда қонун учинчи ўқишда қабул қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

810

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made