“Депутатлар киритган Қонунлар бармоқ билан санарли”. Президент партияларни танқид қилди

Жамият 4727

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 2 февраль куни Ўзбекистондаги сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашди. Унда Президент сиёсий партияларни фаоллашишга чақирган. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди

“Адолатли мезон бўлса, тўрт йилда қилган ислоҳотларимиз… парламентимиз қандай эди-ю, қандай бўлди? Депутатларнинг обрўси қандай эди-ю, қандай бўлди? Ўзингизларнинг фикрларингизни айтяпсизлар, ўзингизларнинг йўналишларингизни айтяпсизлар… Сизлар билан учрашишимдан мақсад – қуйи поғонадаги Кенгашларнинг обрўсини кўтармасак, қуйи поғонадаги Кенгашларда ҳар битта партиянинг овози бўлмаса, талаб қилмаса, рақобат бўлмаса, натижа бўлмайди”, дейди Президент.

Унинг сўзларига кўра, депутатлар ташаббуси билан таклиф этилган қонунлар сони бармоқ билан санарли ҳолга келиб қолган. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 2,5 миллион аъзога эга сиёсий партиялар ва ижро ҳокимияти ўртасида жойларда яқин ҳамкорлик умуман йўқлигини айтиб ўтди.

“Биз мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаёти билан боғлиқ деярли барча масалаларни Президент ҳужжатлари билан тартибга солишга мажбур бўляпмиз”, дея таъкидлади Президент учрашувда. 

Шавкат Мирзиёевга кўра, ўтган 2020 йил парламент томонидан қабул қилинган 70 та Қонун орасида депутатлар ташаббуси билан партия вазифаларидан келиб чиқиб, киритилган Қонунларни бармоқ билан санаса бўлади ва партияларнинг ёшлар ва аёллар қанотлари ҳам номига ишлайди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 108
Рейтинг: 3
t
×