Депутатлар дарди. Парламентдан “суриш” сабаби

Интервью

Жорий ҳафта Ўзбекистон парламентида кучли силкиниш бўлди. Олоий Мажлис Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан депутати, жамоат ҳимоячиси, экофаол Расул Кушербоев депутатликдан кетишини эълон қилди. Бироқ бу вазиятга Олий Мажлис ҳам, Сенат ёки бошқа партиялар, ҳатто, Кушербоев аъзо ЎзЛиДеП ҳам муносабат билдирмади.

Кушербоевга кўра, унинг кетишига бир қанча сабаблар бор. Улардан охиргиси 19 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда, 2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун муҳокамасида унга мажлисга раислик қилувчи спикер ўринбосари Улуғбек Иноятов сўз бермагани бўлган. Кушербоев бир неча бор сўз олишга ҳаракат қилса ҳам Иноятов уни “игнор” қилган. 

Юқорида айтганимиздек, ҳамма чуқур сукутда. Шунингдек, парламентнинг Одоб-ахлоқ комиссияси депутатнинг ишдан кетиш сабабини – мажлисда спикер ўринбосари Улуғбек Иноятовнинг унга сўз бермаганига оид ўрганиш ишларини олиб бораётгани ёки йўқлиги ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермади.

Кушербоевнинг кетиши ортидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов ҳам кетмоқчилигини эълон қилди. У депутатларга доимий босим бўлиши, уларнинг фикрлари инобатга олинмаслиги, эшитилмаслигидан нолиган.

Бундан бир муддат аввал Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши аъзоси бўлган Обиджон Латипов ҳам бу майдонни тарк этишга мажбур бўлганди. Бироқ, унинг кетганини биров сезиб, биров сезмади. Аслида унинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор эди. Айтаман деса, босимлар ҳам қўш-қўша. 

QALAMPIR.UZ депутатларнинг дардини билиш мақсадида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг собиқ депутати, собиқ блогер Обиджон Латипов билан суҳбатлашди ва унинг Расул Кушербоевнинг кетиши масаласида фикрини ўрганди. Қолаверса, у Ўзбекистон Парламентидаги биз билмаган “ўйинлар”, қонундаги камчиликлар, “Номи улуғ – супраси қуруқ” бўлган депутатларнинг ҳуқуқлари ва уларга тўсқинлик қилувчилар ҳақидаги мулоҳазалари билан ҳам бўлишди.

Обиджон Латипов билан видеоинтервьюни юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

482

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг