Депутатлар бюджет муҳокамаси чоғида муштлашиб кетди (видео)

Олам

image

Туркия Буюк Миллат Мажлисида (парламент) бюджет муҳокамаси чоғида депутатлар ўртасида муштлашув бўлиб ўтди. Депутатлардан бири бошидан жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда “Спутник Туркия” хабар берди.

“Бюджет муҳокамаларининг иккинчи кунида парламент умумий йиғилишида кескинлик юзага келди. Депутатлар ўртасидаги оғзаки жанжал можарога айланиб кетди. “Iyi” (“Яхши”) партияси аъзоси Ҳусайн Ўрс муштлашув вақтида бошидан жароҳат олиб касалхонага ётқизилди”, дейилади хабарда. 

Йиғилишга раислик қилган парламент вице-спикери Ҳайдар Акар бу жанжалдан сўнг мажлисни 10 дақиқага тўхтатган.

Эслатиб ўтамиз, Сенегал парламенти аъзолари ҳам мамлакат бюджети бўйича навбатдаги йиғилиш вақтида муштлашиб кетгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

552

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made