Депутатлар ахборот майдонидаги чекловлар тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Жамият

image

Бугун, 4 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга, шунингдек, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси “Миллий тикланиш” ДП ҳамда “Адолат” СДП фракциялари ташаббуси асосида ишлаб чиқилган ҳамда шу йил 15 февраль куни Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган.

Лойиҳага мувофиқ, Жиноят кодексининг 244-моддасида ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига бўйсунмасликка, оммавий тартибсизликка, фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга оммавий даъват қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади.

Бу жиноят учун жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини жорий этиш.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддасига 1-қўшимча киритилмоқда. Унда, фуқароларни Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатлари талабларини бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникациялар тармоқларидан, интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни нашр этиш ёки бошқа шаклда кўпайтириш турларидан фойдаланган ҳолда оммавий даъват қилиш каби ҳуқуқбузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланяпти.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида қўмиталарда, фракцияларда қизғин муҳокамалар ташкил этилган, қолаверса, ижтимоий тармоқларда журналистлар, блогерлар томонидан бу бўйича турли фикр-мулоҳазалар билдирилган. Натижада таклиф этилаётган моддалар бўйича 3 та тузатиш ва 4 та қисқартишлар амалга оширилган.

Жумладан, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунга киритилиши кутилаётган айрим бандлар мақсадга мувофиқлигига кўра, чиқариб ташланган ва таҳририй жиҳатдан ўзгартирилган. Хусусан, фуқароларнинг шахсга доир маълумотларини уларнинг розилигисиз жойлаштиришга йўл қўймаслиги, референдум тўғрисидаги ва сайлов ҳақидаги қонунчиликда назарда тутилган чекловларга риоя этиши, ўз веб-сайтида ёки веб-саҳифасида Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментининг домен номлари тизимида изоҳ берувчи шахслар турган мамлакатни идентификацияловчи ноёб манзил тўғрисидаги маълумотларни акс эттириши шартлигига оид бандлар чиқарилган.

Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинга. Эндиликда қонунни Сенат кўриб чиқади.


Мақола муаллифи

Теглар

қонун

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг