Депрессиядан чиқиш учун нималар қилиш лозим? 

Саломатлик 4272
image

Депрессия кайфиятнинг кескин пасайиши, фикрлар карахтлиги ва ҳар қандай ҳаракатга бўлган интилишнинг йўқолиши билан кечувчи касаллик. Узоқ муддатли депрессия ишлашга, бошқалар билан муносабатларга салбий таъсир қилади ва жиддий касалликларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин. 

Депрессиянинг кўплаб белгилари мавжуд. Масалан, кўплаб беморлар кун бўйи ухлашни хоҳлайди, лекин кечалари ётгандан кейин бир неча соат ухлай олмайди. Бу чарчоқнинг тўпланишига ва вазиятнинг оғирлашишига олиб келади. 

Депрессия ҳаёт сифатини пасайтиради, шунинг учун иложи борича тезроқ ундан чиқиб кетиш керак. Қуйида бу борада бир нечта маслаҳатлар билан танишинг: 

1. Вақтида ухланг. Уйқу ва дам олишнинг етишмаслиги депрессияни янада кучайтиради. Шунинг учун, кунига камида 8 соат ухлашни таъминлаш керак. Тўлиқ дам олиш учун соат 23:00 гача уйқуга ётиш керак. Ётоқхона тинч ва қоронғу бўлиши лозим. Хонадаги ҳаво ҳароратига ҳам эътибор қаратиш муҳим. 

2. Дам олинг. Замонавий одамнинг ҳаёт ритми кўпроқ пойгага ўхшайди, улар кўп ишлаб, кам олади. Депрессияга тушганлар эса кўпроқ дам олиши керак. Бунда чуқур нафас олиш ва чиройли тасвирларни визуализация қилишга асосланган медитациялар жуда яхши ёрдам беради. 

3. Вазиятни ўзгартиринг. Кўпинча, руҳий тушкунликдан чиқиш учун шароитни ўзгартириш кифоя: уйда мебеллар ўрнини алмаштириш, саёҳатга бориш, театр ва кўргазмаларга ташриф буюриш, янги турмуш тарзини яратиш лозим. 

4. Атроф-муҳитни ўзгартиринг. Жамият инсонга катта таъсир кўрсатади. Тушкунликка тушган, бахтсиз одамлар билан мулоқот депрессия ҳолатига олиб келади. Шунинг учун, фаол, қувноқ ва бахтли одамлар билан мулоқот қилишга ҳаракат қилинг. Янги қизиқарли одамлар билан танишиш учун бирон бир ўқув машғулотларига бориш, севимли машғулот клубларига қўшилиш мумкин. 

5. Жисмоний фаолликни оширинг. Психологик ҳолат жисмоний фаолият билан бевосита боғлиқдир. Ўртача жисмоний машқлар кайфиятни яхшилайди. Сиз буни одатий машқлар ва кичик югуриш билан бошлашингиз мумкин, спорт клубига бориш, рақс ёки йога билан шуғулланиш улардан ҳам яхшироқдир. Бу нафақат жисмоний фаолиятни таъминлайди, балки айни пайтда вазиятни ва атрофни ўзгартиришга имкон беради.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 131
Рейтинг: 3
Теглар
t
×