Деновдаги туғруқ комплексида аёллар ерда ётган. Ҳолатга расмий изоҳ берилди
Жамият
−
12 Апрель 2021
9614Ижтимоий тармоқларда туғуруқхонада тасвирга олинган видео тарқалди. Маълум бўлишича, ушбу лавҳалар Сурхондарё вилояти Денов туманидаги туғуруқхоналардан бирида олинган. Тасвирда бемор аёлларнинг ерда ётганликларини кўриш мумкин. Ҳолат юзасидан Zamon дастури мухбири ушбу туғуруқхона мутасаддисидан интервью олди.
Унинг айтишича, бу доимий рўй берадиган ҳолат эмас. Баъзи сабабларга кўра, вазият шуни тақозо қилган ва ҳозирда муаммо бартараф этилган.
“Денов тумани туғуруқ комплекси мавжуд ва у 60 ўринга мўлжалланган. Бундан ташқари, туманда Сурхондарё 2-сон вилоят терминатал маркази ҳам жойлашган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 180-сонли қарорига мувофиқ, у ерда чала, нимжон ва касаллик билан туғилган ҳамда муддатидан олдин туғилиши кутилаётган беморлар қабул қилиниши керак. Ушбу тумандаги марказ эса Денов, Сариосиё, Шўрчи, Олтинсой ва Узун туманларидаги шундай беморларни ҳам қабул қилади”, дейди мутасадди ходим.
Таъкидланишича, Денов тумани туғруқ комплекси 1 апрелдан 19 апрелга қадар таъмирлаш учун вақтинча ёпилгани муносабати билан вилоят терминатал маркази беморларини ҳам қабул қилган. 60 ўринга мўлжалланган комплексда бир суткада ўртача 30 тадан 50 тагача туғуруқ кузатилади. Ҳар битта туққан аёл уч кун кузатувда бўлиши муносабати билан жой етишмаслиги муаммоси келиб чиққан.
“Биз ҳаттоки, қўшимча 10 та каравот ҳам киритдик. Айнан ўша куни туғруқлар сони 51 тага етгани учун бир неча соат давомида жой танқислиги кузатилди, аммо муаммо ўша куниёқ бартараф этилган“ дейди у.
Мутасаддининг айтишича, ҳозирда ушбу муаммо бартараф этилган.
Иқбол Эргашова
LiveБарчаси