Деновдаги савдо мажмуаларининг бирида ёнғин чиқди
Жамият
−
24 Февраль 2020
6125Бугун, 24 февраль куни Сурхондарё вилояти, Денов туманида жойлашган савдо мажмуасининг 2-қаватида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса шу куни соат 05:37 да бошланган. Маълумотларга кўра, савдо мажмуаси туманнинг “Баҳористон” маҳалласи, Мустақиллик кўчаси, 79-уйда жойлашган бўлиб, ЯТТ “Aллаев Хайдархон Тўхтаевич”га тегишли бўлган. Ёнғин оқибатида 18 та савдо обйектлари, умумий майдони 630 м.кв қисми ёнғиндан зарарланган.
Таъкидланишича, воқеа жойига Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 7 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Қутқарувчиларнинг олиб борган тезкор ҳаракатлари натижасида бинонинг 1680 м.кв қисми ёнғиндан сақлаб қолинган.
“Ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар йўқ”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси