Деновда ИИБ ходимлари фуқарони мажбуран бўлинмага олиб кетди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида ИИБ ходимлари “начальник милиция”ни устидан ёзган фуқарони мажбуран олиб кетгани ҳақида видео ва хабар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, Денов шаҳар “Ўзбекистон” кўчаси 5-уйда яшовчи фуқаро И.А. 2019 йилнинг ноябрь ойида туманнинг “Намуна” маҳалласидаги фуқаролар А.А ва М.Т.га тегишли бўлган, ёнма-ён жойлашган 2 сотихдан жами 4 сотих ер майдонини, фуқаро А.А.га ўзига тегишли эканлигини айтиб, 45 млн сўмга сотган. Ушбу фирибгарлик ҳаракатларини такроран давом эттириб худди шу ер майдонини 2020 йилнинг июнь ойида фуқаро В.Х.га 49 млн сўмга сотиб юборган.

У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни қасддан такроран содир этганлиги юзасидан, унга нисбатан Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терговчиси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Гумон қилинувчи И.А. бир неча маротаба терговга чақиртирилишига қарамасдан терговга келишдан бош тортганлиги сабабли, вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов Бошқармаси катта терговчисининг 2020 йил 24 декабрь кунидаги “Мажбурий келтириш” қарорига асосан, Денов тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан гумонланувчи И.А. мажбурий тартибда олиб келинган. Мазкур жиноят иши юзасидан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Қайд этилишича, ушбу ҳаракатга аралашиб Ички ишлар органлари ходимларининг ўз вазифаларини бажариши билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъватлар қилган, ички ишлар органлари ходимларига оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида била туриб сохта уйдирмаларни тарқатган бошқа фуқароларнинг шахсига ҳам аниқлик киритилмоқда ва ҳолат юзасидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик ИИБ

Баҳолаганлар

416

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг