“Денгизчи Папай“ ҳамда “Том ва Жерри“ мультсериалининг режиссёри вафот этди

Олам 2512
image

“Том ва Жерри“ режиссёрларидан бири Жин Дейч 95 ёшида вафот этди. Бу ҳақда бугун, 21 апрель куни “Hollywood Reporter” нашри хабар берди.

Аниматорнинг вафоти ҳақида унинг ҳамкасби Питер Химмел хабар берган. Унинг сўзларига кўра, Дейч 16 апрелдан 17 апрелга ўтар кечаси Прагадаги уйида вафот этган. Ўлим сабаби аниқланмаган.

Маълумот учун, Жин Дейч “Том ва Жерри“ мультсериалининг 13 қисмига режиссёрлик қилган. Шунингдек, “Денгизчи Папай“ мультсериали устида ҳам иш олиб борган. Бундан ташқари, у “Монро“ ва “Нудник“ анимацион фильмларини, ҳамда “Том Тэррифик“ анимацион сериялини яратган. 1960 йилда чиқарилган “Монро“ мультфильми Оскар мукофотини қўлга киритган.

 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 93
Рейтинг: 3
t
×