Демократларга овоз бериб келган Маск энди республикачилар тарафда
Олам
−
08 Ноябрь 2022
7257Twitter эгаси Илон Маск Демократлар партиясидан бўлган амалдаги АҚШ Президенти Жо Байденга қарши мувозанат яратиш учун АҚШ Конгрессига сайловларда Республикачиларга овоз беришга чақирди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида ёзган.
“Ҳокимиятларнинг бўлиниши ҳар икки партиянинг энг ёмонини чеклайди, шунинг учун мен Президент демократ эканлигини ҳисобга олиб, Республикачилар Конгрессига овоз беришни тавсия қиламан. Доимий республикачилар ва демократлар ҳеч қачон бошқа томон учун овоз бермайдилар, шунинг учун ким масъул бўлишини мустақил сайловчилар ҳал қиладилар”, дейди Маск.
Шунингдек, у бу йилга қадар доим демократларга овоз бериб келганини қўшимча қилиб ўтган.
Маълумот учун, бугун, 8 ноябрь куни АҚШ Конгрессига сайловлар бўлиб ўтади. Вакиллар палатасининг бутун таркиби (435 аъзо), шунингдек, Сенатнинг учдан бир қисми (100 сенатордан 35 таси) бутунлай қайта сайланади.
8 ноябрь – Қўшма Штатларда тақвимдаги қизил кун, Американинг келгуси йиллардаги сиёсий йўналишини ҳал қиладиган оралиқ сайловлар бўлиб ўтадиган кун сифатида белгиланган.
LiveБарчаси