Демократлар АҚШнинг Исроилга бомба сотишини тақиқламоқчи

World

image

АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Исроилга 735 миллион долларга қурол сотилишини тақиқламоқчи. Тегишли қарор АҚШ Конгрессига сенатор Берни Сандерс томонидан юборилган.

Ҳужжатни Вакиллар Палатасининг демократ аъзолари — Александрия Окасио-Кортез, Марк Покан ва Рашида Тлаиб ҳам қўллаб-қувватлаган. Сандерснинг сўзларига кўра, Исроилга “Ғазо секторини йўқ қиладиган ҳамда аёллар ва болаларни ўлдирадиган” Америка бомбаларини сотиш ҳақидаги қарор Конгрессда муҳокама қилинмасдан туриб, қабул қилиниши мумкин эмас. 

Сандерснинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Исроил ва Фаластин ўртасидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга ҳисса қўшиши шарт ва қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатиш бунга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҲАМАС билан ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.


Rate Count

146

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends