Дебиторлик ва кредиторлик қарз муддатларини ўтказиб юборганлик учун жавобгарлик бекор қилинади
Бизнес
−
23 Февраль 2022
17119Ўзбекистонда дебиторлик ва кредиторлик қарз муддатларини ўтказиб юборганлик, шунингдек, шартнома интизомини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш режалаштирилмоқда. Буни назарда тутган ҳужжат – “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кеча, 22 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳасидаги нормалар билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида дебиторлик ва кредиторлик қарз муддатларини ўтказиб юборганлик, шунингдек, шартнома интизомини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш кўзда тутилмоқда.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддаси (Солиқ солинадиган объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёки касса операцияларини юритиш тартибини, шунингдек тўлов интизомини бузиш)дан дебиторлик ва кредиторлик қарзи муддатларини ўтказиб юбориш ҳамда корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузиш учун белгиланган маъмурий жавобгарлик масаласини чиқариб ташлаш таклиф қилинмоқда.
Шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар бузилиши оқибатида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1761-моддасидан шартнома интизомини бузганлик учун маъмурий таъсир чораси ҳам чиқариб ташланмоқда.
Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар субъектларининг битта ҳаракати учун икки марта жавобгарликка, яъни ҳам фуқаролик-ҳуқуқий ҳам маъмурий жавобгарликка тортилишининг олди олинади.
Мажлисда қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг амалдаги 175-моддасига кўра:
Касса операцияларини юритиш тартиби ва тўлов интизомини бузиш, шу жумладан, қарздор корхоналардан тўловларни ундириш бўйича солиқ органларининг инкасса топшириқларини бажармаслик, шунингдек дебиторлик ва кредиторлик қарзи муддатларини ўтказиб юбориш ҳамда корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузиш, шунингдек пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатини бузиш — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь