Де Хеа Қатар мундиалида ўйнамайди

Спорт

image

Испания терма жамоаси ЖЧ-2022да иштирок этиши мумкин бўлган 55 нафар футболчининг дастлабки рўйхатини эълон қилди. "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа рўйхатдан ўрин олмади. 

Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг финал босқичи учун якуний қайдномага 26 нафар футболчи киритилади.

Унаи Симон ("Атлетик"), Роберт Санчес ("Брайтон"), Давид Райя ("Брентфорд"), Кепа Арризабалага ("Челси") ва Давид Сориа ("Хетафе") Жаҳон чемпионатида Испания дарвозасини қўриқлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Де Хеа Испания терма жамоасида 2014 йилдан буён ўйнаб келаётганди. Шундан буён 31 ёшли дарвозабон 45 та ўйинда қатнашган ва 21 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг