Деҳқонободда аёллар ичимлик суви талашиб жанжаллашди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида аёллар ичимлик суви талашиб, жанжаллашгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги Матбуот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, маҳалла ҳудудидаги булоқ қиш ва баҳор фаслининг ўз вақтида ёғингарчиликларсиз келгани ҳисобига қуриб қоляпти. Тўғрироғи, сув чиқиши анча камайган. Тумандаги Душа, Галабулоқ ва Обиравон қишлоқларида ҳақиқатан ҳам ичимлик суви билан боғлиқ муаммо бор. Видеодаги ҳолат Душа қишлоғида содир бўлган. 

Бироқ, мазкур муаммо масъуллар, шахсан туман ҳокими назоратига олинган бўлиб, аҳолининг сувсизлик масаласидаги ҳар бир мурожаати ўз вақтида ўрганилган. Ҳатто, ўтган мавсумда сув ташувчи махсус автомобиллар орқали аҳолига тоза ичимлик суви етказиб берилган. 

Шердил Эргашев ҳамда Суюн Алланазаровлар ҳам мазкур масала юзасидан 20 апрель куни мазкур ҳудудда бўлиб, аҳолига 2022 йил якунига қадар Оқсув суви тортиб келинишини, Доққи—Бойқўрғон сув қувури таъмирланишини маълум қилган.

Хабарга кўра, мазкур қишлоқдаги ичимлик суви муаммоси 2021 йилнинг ёзида ҳам юзага келган. Ўшанда аҳолига арзон ичимлик суви етказиб берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

299

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг