“Давр“ эфири нега тўхтатилгани маълум қилинди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон ОАВлари ва ижтимоий тармоқларда "Ёшлар" телерадиоканалида эфирга узатиладиган "Давр" информацион дастури ёпилгани ҳақида хабар берилган эди. Бугун, 20 май куни телерадиоканал директорининг биринчи ўринбосари Ҳусниддин Эргашев ўзининг Facebook’даги саҳифасида ушбу ҳолат бўйича баёнот берди.

"Карантин муносабати билан телеканаллар фаолиятида чекловлар  жорий этилганлиги боис, ходимлар ва техника ресурсларидан унумли фойдаланиш мақсадида, вақтинчалик чора сифатида информацион дастурлар марказлашган ҳолда тайёрланиб эфирга узатилмоқда", дейди Ҳусниддин Эргашев.

Шунингдек, у информацион дастурлар қачон ўз телерадиоканалида эфирга узатилиши ҳақида ҳам айтиб ўтди.

"Карантин чекловларига енгиллик берилгач, ҳар бир телеканал ўз информацион дастурини ўзи тайёрлаб эфирга узатиш тизимига қайтади", дейди телерадиоканал директорининг биринчи ўринбосари.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Давр

Баҳолаганлар

933

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар