“Давр” банк ходимлари фирибгарлик учун ҳибсга олинди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда “Давр” банк ходимлари катта миқдорда ўғриликда гумонланиб ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўнлаб мижозлар зарар қопланиши талаб қилаётгани ҳақ айтиб ўтилди.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан расмий ахборот берди.

Қайд этилишича, ҳақиқатдан ҳам Сирдарё вилоятида яшовчи фуқаро У.Ж.дан Учтепа туман ИИБга шикоят тушган. Шикоятда У.Ж. жорий йилнинг 9 апрель куни “Давр” банкининг Учтепа туман филиалига ипотека кредити олиш учун мурожаат қилгани, дастлабки тўлов сифатида 75 млн сўм тўлагани айтилган. Аммо уй қурувчи ширкат ҳисобига пул ўтказилмаган.

Кейинроқ Ички ишлар органларига 20 нафар кишидан аналогик характердаги шикоятлар тушган. Уларнинг бари кредит олиш ёки ҳисоб очиш учун банкка мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) бўйича жиноий иш очилган.

“Давр” банкининг Учтепа филиалининг ходимлари 28 ёшли Ю.Ж. ва 23 ёшли М.Б. ушбу жиноятни амалга оширганликда гумонланиб қўлга олинган. Уларга 1 май куни айблов эълон қилинган ва ўша куни Жиноят ишлар бўйича Учтепа туман суди айбланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида қарор чиқарган.

Ҳозирда жиноят иши Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ўрганиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик кредит банк

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг