“Давр банк” ҳисобидан 15 млрд “ухлатилди”. ИИБ 11 кишини ушлади
3-саҳифа
−
03 Август 2022
16526Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Давр банк" ҳисоб рақамидан 15 млрд сўм пул ўғирлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 июль куни 1976 йилда туғилган С.Ш. ўзининг жиноий шериклари билан ўзаро тил бириктириб, пойтахтнинг “Давр банк” ХАТБ тизимига рухсатсиз кириш орқали 15 миллиард сўм миқдордаги пулларни ўзининг жиноий шериги 2000 йилда туғилган Н.Ш.нинг номига очилган пластик карталарга ўтказган.
Сўнг Н.Ш. ушбу пулларнинг 11 млрд 453 млн 244 минг 343 сўм миқдорини ноқонуний ўзлаштирган. Ечиб олинган пуллар жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (“Жуда кўп миқдорда ўғрилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилган тезкор тергов ҳаракатлари натижасида 11 нафар фуқаролар гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган. Шунингдек икки нафар гумонланувчилар 1986 йилда туғилган У.С. ҳамда 1988 йилда туғилган А.Э.ни ушлаш чоралари кўрилмоқда. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси