Давлатнинг “олтин акция” ҳуқуқи бекор қилинди

Жамият

image

Жорий йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Президенти “Корпоратив бошқарув тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонун билан Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра унитар корхонада кузатув кенгаши ташкил этилиши ва кенгаш корхонанинг бошқарув органи бўлиши мумкинлиги белгиланди.

Давлатнинг айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи “олтин акция”га оид нормалар қонунчиликдан чиқариб ташланди.

Акциядорлик жамияти кузатув кенгаши аъзоларининг ваколати 1 йилдан 3 йилга узайтирилди.

Юридик шахсларнинг устав фондида камида 5 фоиз улушга эга бўлган иштирокчилар ва акциядорлар аудиторлик текширувининг буюртмачилари бўлиши мумкинлиги белгиланди. Илгари 10 фоиз эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг