Давлатнинг 338 млрд сўми еб юборилгани аниқланди
Олам
−
14 Март 2022
13929Ўзбекистонда ўтган йили давлат бюджетидан 338 млрд сўм ноқонуний харажат ва ўзлаштиришлар аниқланган. Давлат харидларида эса 763 ҳолатда 971, 1 млрд сўмлик манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган. Бу ҳақда бугун, 14 март куни Ҳисоб палатасининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этган ҳисоботида сўз боради.
“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилишида Ҳисоб палатасининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди.
Палата таҳлилларига кўра, ўтган йили 338 млрд сўм ноқонуний харажат ва ўзлаштиришлар аниқланиб, уларни бюджетга қайтариш чоралари кўрилган. Давлат харидларида эса 763 ҳолатда 971,1 млрд сўмлик манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани, шунингдек, давлат бюджетига 527 млрд сўм қўшимча манбалар аниқланган.
Текширишлар натижасида 536 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилган, 285 нафар мансабдор расман огоҳлантирилган. Ўрганишларда 5 трлн сўмлик 783 та объектлар белгиланган муддатида фойдаланишга топширилмагани аниқланган. Қолаверса, ўтган йили ижтимоий соҳада жами 301,4 млдр сўмлик молиявий хато ва камчиликлар борлиги маълум бўлган.
Депутатлар ушбу масала юзасидан бир қатор таклиф ва тавсиялар берган ва уни маъқуллаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь