Давлатларнинг уюшган жиноятчилик бўйича рейтинги тузилди. Унда Ўзбекистон ҳам бор
Жамият
−
08 Октябрь 2021
23198Global Initiative against Transnational Organized Crime ташкилоти давлатларнинг 2021 учун Уюшган жиноятчилик даражаси бўйича навбатдаги рейтингини эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон 90-ўринни эгаллаган.
Рейтинг муаллифлари мамлакатларни учта мезон бўйича баҳоладилар:
• Жиноий бозорларнинг кўлами ва таъсири;
• Тўрт турдаги жиноятларнинг тузилиши ва таъсири (мафия, жиноий тармоқлар, давлат идораларига ўрнатилган жиноий тузилмалар ва хорижий жиноий тузилмалар);
• Мамлакатларнинг уюшган жиноятчиликка чидамлилиги.
Ҳар бир мезон бўйича мамлакатлар 1 дан 10 гача бўлган балл билан баҳоланади. Бунда 1 - энг яхши сценарий (жиноятчиликнинг пастлиги, ҳокимиятнинг жиноий доираларга қаршилик кўрсатишга тайёрлигини англатади) ҳисобланади.
Рейтингда биринчи ўринни Конго Демократик Республикаси (7,75 балл) эгаллаган. Кейинги ўринларда Колумбия (7,66) ва Мьянма (7,59) жой олган. Жиноятчилик авж олган давлатлар ўнталигига Мексика, Нигерия, Эрон, Афғонистон, Ироқ, Марказий Африка Республикаси ва Гондурас кирган.
МДҲ давлатларидан Россия 32-ўринни, Тожикистон 62-ўринни (5,61), Қирғизистон 72-ўринни (5,33), Озарбайжон ва Беларусь 83-ўринни, Туркманистон 113-ўринни (4,61), Молдова 123-ўринни, Қозоғистон 133-ўринни ва Арманистон 171-ўринни (4,26) эгаллаган.
Уюшган жиноятчиликнинг энг паст кўрсаткичи Тинч Океанидаги Тувалу давлатида аниқланган. Мамлакат 1,54 балл билан 193-ўринни эгаллаган. Жиноятчиликдан ҳоли давлатлар ўнталигига, шунингдек Науру, Сан-Томе ва Принсипи, Лихтенштейн, Самоа, Вануату, Маршалл ороллари, Кирибити, Люксембург ва Монако кирган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15