Давлатга етказган зарарни қоплаган тадбиркорлар жавобгарликдан озод этилади
Жамият
−
12 Сентябрь 2023
18442024 йил 1 январдан бошлаб давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган тадбиркорлар жавобгарликка тортилмаслиги мумкин. Бу ҳақда Президент фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида маълум қилинди.
Қайд этилишича, 2024 йил 1 январдан бошлаб биринчи марта жиноят содир этган шахс давлатга солиқ ва йиғимлар, шу жумладан пеня ва бошқа молиявий санкциялар шаклида етказилган зарарни тўлиқ қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Шу билан бирга, тадбиркорлик субъекти бўлган бошқа ташкилотлар ҳам ҳар бир жиноят иши бўйича тергов ёки суд муҳокамасида давлат ҳимоячиси сифатида ишбилармонларни ҳимоя қилишда иштирок этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, тадбиркорларга миқдори 10 миллион сўмдан юқори бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, молиявий санкцияларни фақатгина суд тартибида қўллаш амалиёти йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси