Давлат ерини 29 минг долларга сотаётганлар қўлга олинди
Жамият
−
26 Февраль 2020
5517Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро таниши билан тадбиркорлик қилиш учун ер майдони қидириб Тўрақўрғон туманига боради. У ерда А. исмли шахс ўзини туман Кадастр бўлимида ишлашини айтиб уни фермер хўжалик рахбари “Р” исмли шахс билан таништиради.
Фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонидан 80 сотихи 25.000 АҚШ долларига сотилишини, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш учун 4.000 АҚШ доллари кетишини, жами 29.000 АҚШ доллари зарурлигини А ва унинг танишига айтишади.
Маълумотларга кўра, бу ишлардан шубҳаланган А Наманган вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ушбу шахсларнинг ҳаракатлари қонунийлигини текшириб беришни сўраган.
Мазкур аризага асосан, жорий йилнинг 19 февраль куни Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тадбир ўтказилади. А. ва Р. исмли шахслар фуқаро ва унинг шеригидан 16.500 АҚШ долларини пора беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан олган вақтларида ушланиб, ҳолислар иштирокида 16.500 АҚШ доллари далилий ашё сифатида олинган.
“Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Туракургон туман ИИБ ТБ томонидан 2020 йил 24 феврал куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми ва 25,211-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати берган хабарда.
LiveБарчаси