Давлат персоналлаштириш марказига директор тайинланди
Жамият
−
29 Апрель 2021
3581Ўзбекистон Ҳукуматининг тегишли қарори билан Улуғбек Шуҳратович Тошхўжаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг директори этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тошхўжаев 2021 йил январь ойида Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод қилинган эди.
Ўшанда Тошхўжаевнинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилингани айтилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь