Давлат ОТМларида магистратурага қабул бошланди 

Жамият

image

Бугун, 1 июлдан республика Олий таълим муассасаларида магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 2022-2023 ўқув йили учун давлат ОТМнинг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни вазирликнинг расмий  http://magistr.edu.uz веб-сайти орқали 30 июлга қадар давом этади. 

Эслатиб ўтамиз, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

Шунингдек, магистратура мутахассисликлари ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин бўлади.

Қуйида магистратура ва докторантурага ҳужжат топширишда талаб этиладиган хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати мавжуд.



Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг