Давлат органларида ҳақ тўлашнинг ягона тизими жорий қилинади

Жамият 9529
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, давлат органларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизими жорий қилинади.

Президент қарорида қайд этилишича, Ўзбекистон Молия вазирлиги 2021 йил 15 майга қадар:

вазирлик, идоралар ва бошқа бюджет ташкилотлари штат жадвалларини қарор билан белгиланган бошқарув ходимларининг чекланган сонига ва ёрдамчи ходимлар сонининг белгиланган меъёрларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти самарадорлигини ошириш, юқори самарали меҳнатга интилишни кучайтириш, ходимларнинг ўз касб даражасини оширишдан манфаатдорлигини таъминлашни назарда тутувчи меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизимини жорий этиш бўйича Ўзбекистон президенти қарори лойиҳасини киритади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари сони қисқартирилиши хабар қилинганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 432
Рейтинг: 3
t
×