Давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилиш тартиби ўзгаради

Local

image

Ўзбекистонда давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари онлайн очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади. Бу ҳақда “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида сўз боради.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари онлайн очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади.

Жорий йил 1 октябргача коррупция, манфаатлар тўқнашуви асосида тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш, давлат хизматчилари томонидан тадбиркорликда қатнашиши ҳуқуқий оқибатларини белгиловчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. 1 октябрдан барча давлат органлари ва ташкилотлари, вилоят ҳокимликларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилади.

Жорий йил 1 авгyстдан давлат харидлари соҳасидаги тендерлар натижалари очиқ эълон қилинади. Давлат харидларида ҳамкорлар (контрагентлар)ни текшириш тартиби ишлаб чиқилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йил 1 декабрдан ҳар йил якуни бўйича коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтинг эълон қилиб борилади. 1 декабргача даромад ва мол-мулк декларациялари бўйича маълумотлар базаси шакллантирилади.

Жорий йил 1 октябргача давлат маблағлари ҳисобига қурилиш-пудрат шартномаси учун ўтказиладиган танловлар “Шаффоф қурилиш” тизими маълумот алмашинувини таъминлаган ҳолда давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида электрон тарзда амалга оширилади.

2022 йил 1 январгача автомобиль йўллари соҳасига тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган “SHAFFOF YO‛L” онлайн ахборот платформаси ишга туширилади Шу йил 1 январдан бошлаб “ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида давлат хизматчилари мунтазам коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитилади.


Tags

Rate Count

479

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends