Давлат хизматларини кўрсатишда агентлар фаолияти йўлга қўйилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда “Давлат хизматларини кўрсатишда агентлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Huquqiy axborot” канали хабар берди.

Қарор билан Давлат хизматларини кўрсатишда тадбиркорлик субъектларига агент сифатида иштирок этиш учун сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Низомга кўра, агент – аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан бериладиган сертификатга эга бўлган, давлат хизматлари кўрсатиш ахборот тизими орқали ариза берувчиларнинг маълумот ва ҳужжатларини тегишли давлат органи ёки ташкилотига юбориш ҳамда хизмат натижасини ариза берувчига тақдим этиш фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор (ходими) ёки юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти ходими ҳисобланади. 

Сертификат Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида аккредитациядан ўтган нодавлат таълим муассасалари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ўқув курслари якунларига кўра 3 йил муддатга берилади.

Талабгорлар ўқув курсларида қатнашиш учун ўзига қулай бўлган ҳудуддаги ўқув марказларига мурожаат қилишлари мумкин.

Ўқув курсларида қатнашиш учун тўлов миқдори ўқув марказлари томонидан мустақил белгиланади. Ўқув курслари якуни бўйича талабгорлар сертификат олиш учун малака имтиҳони (тест) топширади.

Сертификатга агент томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати илова қилинади ҳамда агентга давлат хизматлари кўрсатиш ахборот тизимида ушбу рўйхатдаги хизматларни кўрсатиш имконияти яратилади. 

Шунингдек, қарор билан Тадбиркорлик субъектлари томонидан агент сифатида кўрсатилиши тақиқланган давлат хизматлари рўйхати (13 та) тасдиқланди.

Қарорга кўра, нодавлат таълим муассасалари томонидан агентларга QR-код қўйилган сертификат бериш имконини берувчи ахборот тизими жорий этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг