Давлат хизматчилари “ҳалоллик вакцинаси” билан “эмланади” — Акмал Бурхонов

Жамият

image

АОКАда Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетов, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев, Олий суд, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарияти ҳамда тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтиришга қаратилган Фармон ва қарори мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Ушбу матбуот анжуманида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхоновнинг таъкидлашича, 2021–2022 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича 44 банддан иборат давлат дастури тасдиқланди. Ушбу дастурда бир қатор муҳим чоралар амалга оширилиши белгиланмоқда.

Маслан, давлат хизматчиларини ўқитиш, янги механизмларни жорий қилиш ва халқаро ҳамкорлик масалалари ҳамда энг муҳими жамоатчиликни кенгроқ жалб қилиш масалалари кўрилмоқда. Шунингдек, давлат хизматчиларнинг Одоб-ахлоқ кодексини қабул қилиш, давлат хизматчиларининг хизмат сафарлари билан боғлиқ ҳаражатларни танқидий таҳлил қилиб чиқиш, давлат харидларига оид шикоятларни кўриб чиқиш механизми ишлаб чиқилади. 

Бундан ташқари, Дастурга кўра Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Давлат бошқарув академияси ва Бош прокуратура Академияси билан биргаликлда кейинги йилдан бошлаб “ҳалоллик вакцинаси” тамоийили асосида давлат хизматчиларни мунтазам равишда коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича махсус ўқув курсларида мажбурий ўқитиш тизими жорий этиш вазифаси белгиланмоқда.

Шунингдек, нафақат давлат хизматчилари балки оддий фуқаролар, тадбиркорлар учун  ҳам коррупцияга қарши бепул онлайн ўқув жараёнлар ташкил қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг