Давлат қарзи максимумга етган мамлакатлар эълон қилинди

Олам

image

Дунёнинг йигирмадан ортиқ энг камбағал мамлакатлари 2006 йилдан буён энг юқори қарз миқдорига эга.  Бу ҳақда Жаҳон банки тегишли ҳисоботни эълон қилди.

Қайд этилишича, қашшоқ давлатлар ялпи ички маҳсулотида халқаро ёрдамнинг улуши 20 йил ичидаги энг паст даражага тушди, бу эса уларнинг кўпчилигини ноқулай шартлар асосида молиялаштиришга мажбур қилмоқда.  Натижада уларнинг давлат қарзи аҳоли жон бошига ўртача йиллик даромади 1145 долларни ташкил этган ҳолда, ЯИМнинг ўртача 72 фоизига етган.

Ҳисоботда таъкидланишича, бугунги кунда 26 та энг камбағал давлатнинг иқтисодий кўрсаткичлари COVID-19 пандемияси бошланишидан олдинги даражадан пастлигича қолмоқда.

Ҳозирги кунда Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро тараққиёт ассоциацияси (ХТА) хориждаги энг камбағал мамлакатлар учун арзон молиялаштиришнинг ягона ва энг йирик манбаи бўлиб қолмоқда. У деярли ноль фоизли ставкада грантлар ва кредитлар тақдим этади.

“ХТА иш ўринлари яратиш ва болалар таълимини қўллаб-қувватлади, соғлиқни сақлашни яхшилаш устида ишлади, кўплаб одамларни электр энергияси ва хавфсиз ичимлик суви билан таъминлади“, дейди Жаҳон банки гуруҳининг бош иқтисодчиси ва ривожланиш иқтисодиёти бўйича вице-президенти Индермит Гилл.

Жаҳон банкининг таҳлили бундай мамлакатлар ривожланаётганларга нисбатан табиий офатларга кўпроқ заиф эканини аниқлади. Ўртача ҳисобда, 2011-2023 йиллар оралиғида улардаги фалокатлар ҳар йили ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизи миқдорида йўқотишларга олиб келган. Бу кўрсаткич даромади ўртачадан паст бўлган давлатларга нисбатан 5 баробар юқоридир.

Энг паст даромадлилар рўйхати 26 та мамлакатни ўз ичига олади:

  • Афғонистон
  • Бурунди
  • Буркина-Фасо
  • Марказий Африка Республикаси
  • Конго Демократик Республикаси
  • Эритрея
  • Эфиопия
  • Гамбия
  • Гвинея-Бисау
  • Либерия
  • Мадагаскар
  • Мали
  • Мозамбик
  • Малави
  • Нигер
  • КХДР (Корея Халқ Демократик Республикаси)
  • Руанда
  • Судан
  • Серра-Леоне
  • Сомали
  • Жанубий Судан
  • Сурия
  • Чад
  • Того
  • Уганда
  • Яман

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг