Давлат инспекцияларидан бири тугатилиб, ўрнига агентлик ташкил этилади
Жамият
−
14 Июль 2021
10596Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси негизида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган ҳужжатда белгиланди.
Агентлик зиммасига ўсимликлар ҳимояси соҳасида комплекс назорат тизимини ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқаро стандарт талаблари бўйича етиштириш ва фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш вазифаси юклатилмоқда.
“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ва унинг ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖлари ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссияси тугатилмоқда.
Ушбу соҳадаги тадбиркорлик субъектлари Давлат томонидан 2024 йил 31 декабрга қадар қўллаб-қувватланади. Масалан, суммаси 10 млрд сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 баробаридан ошмайдиган миллий валютада ажратиладиган кредитлар учун фоиз тўловларининг харажатлари, Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 7 фоиз пунктдан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.
Шунингдек, “Агробанк” АТБ томонидан тадбиркорлик субъектлари томонидан лабораторияларни ташкил этиш, ускуна ва техникаларни сотиб олиш ҳамда айланма маблағлари учун 200 млрд сўмлик кредит линияси очилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь