Давлат думаси Путиннинг ҳарбий ваколатларини оширадиган қонун лойиҳасини маъқуллади

Олам

image

Россия Федерацияси Давлат Думаси кеча, 26 октябрь куни ўтган йиғилиштда мамлакат Президентига Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг хорижий давлатлар билан ҳарбий ҳамкорлик соҳасида қўшма тадбирларда, шу жумладан чет элдаги ҳарбий машқлар ва парадларда иштирок этиши тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатини берувчи қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди. 

Ҳужжатга кўра, Россия Федерацияси Президентига Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг хорижий давлатларнинг қуролли кучлари билан биргаликда ўтказиладиган ҳарбий машғулотлар, мусобақалар ва парадларда иштирок этиши тўғрисида қарор қабул қилиш, шу жумладан Россия Федерацияси ҳудудидан ташқарида ўтказиладиган бундай тадбирларда иштирок этиш шартларини белгилаш ваколати берилган. 

Шунингдек, давлат раҳбарига қурол, ҳарбий техника, ўқ-дорилар ва бошқа ҳарбий мулкдан фойдаланган ҳолда бошқа ҳарбий тузилмалар ва органларнинг бундай тадбирларда иштирок этиши тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи ҳам берилган. 

Бундан ташқари, қонун лойиҳаси Россия Федерацияси Президентига мамлакат ҳудудида ўтказиладиган ҳарбий машғулотлар, мусобақалар ва парадларда қурол, ҳарбий техника, ўқ-дорилар ва бошқа ҳарбий мулкдан фойдаланган ҳолда хорижий давлатларнинг Қуролли Кучларининг иштирок этиш шартларини белгилаш ҳуқуқини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг