Давлат бюджетидан 1 трлн 197 млрд сўм самарасиз ишлатилган

Жамият

image

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисининг иккинчи кунида Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари О. Рустамовнинг палатанинг 2018 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Таъкидланганидек, Ҳисоб палатаси 2018 йилдаги фаолиятини назорат тадбирларида муаммоларни аниқлаш, сабабларини таҳлил қилиш, уларни ҳал этиш ва таклифлар ишлаб чиқиш йўналишида давом эттирган.

Ҳисоб палатаси томонидан 2018 йилда 180 та ўрганиш ва назорат тадбирлари ўтказилган. Натижада бюджетга қўшимча 4 трлн. 722 млрд. сўмлик даромад манбалари аниқланган. Бундан ташқари, 1 трлн. 197 млрд. сўм ва 74,2 млн. долларлик молиявий хато-камчиликлар ва самарасиз харажатлар аниқланган. 

Маърузачи Давлат бюджети харажатларининг самарадорлиги ва қонунийлиги юзасидан ўрганишлар (аудит) ўтказиб борилганини таъкидлади. 

Таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланилиши ўрганилганда, қуйидагилар аниқланди:

Мисол учун, 4 та олий таълим объектлари қурилишида 1,9 млрд. сўмлик қўшиб ёзиш ва ишларни сифатсиз бажариш каби камчиликлар аниқланди.

Масалан, 2016-2017 йилларда реконструкция қилинган Гулистон давлат университетининг биноси бўйича 2018 йил сентябрда қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 1,6 млрд. сўм ортиқча тўлов амалга оширилган.

Бундан ташқари, Республика йўл жамғармаси ҳисобидан четдан харид қилиниб, пудратчиларга берилган 19 млрд. сўмлик битум қиймати молиялаштириш даврида ушлаб қолинмаганлиги аниқланди.

Ўрганишларда 50 млрд. сўмга яқин самарасиз харажатлар, камомад, қурилишда қўшиб ёзиш каби камчиликлар аниқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг