Давлат Бобонов ва Диёра Келдиёрова навбатдаги ҳарбий унвон билан тақдирланди

Спорт

image

Ўз вазн тоифаларида жаҳон рейтингини бошқариб келаётган ўзбекистонлик дзюдочилар Давлат Бобонов ва кичик сержант Диёра Келдиёровага Мудофаа вазирлигининг ҳарбий унвонлари топширилди.

Жорий йилда Тошкентда ўтказилган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатида Бобонов ғолибликни қўлга киритганди. Диёра Келдиёрова Озарбайжоннинг Боку шаҳри мезбонлик қилган "Катта дубулға" мусобақасида биринчи ўринни эгаллади. 

Мудофаа вазирлиги ўнга яқин спортчига ҳарбий унвонларни топширган. Давлат Бобоновга муддатидан олдин "Катта лейтенант" унвони берилган.

Маълумот учун, Давлат Бобонов мундиалгача Токио-2020 Олимпиадасида совриндор бўлган, Келдиёрова эса 2019 ва 2022 йилги Осиё чемпионатида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Bobonov Keldiyorova

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар