Давлат айрим функцияларини хусусий секторга ўтказади
Жамият
−
03 Январь 2022
7234Ўзбекистонда айрим давлат функцияларига хусусий секторни жалб қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да назарда тутилган.
Қайд этилишича, хусусий секторга ўтказиладиган ва уларни жалб қилиш мумкин бўлган айрим давлат функциялари оширилади.
Бунда:
• айрим соҳалардаги давлат назорати, шу жумладан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, таълим сифатини назорат қилиш, дори воситаларини сертификатлаштириш каби функцияларга хусусий сектор вакилларини жалб қилиш;
• хусусий секторни жалб қилиш самарадорлиги юқори бўлган соҳаларни аниқлаб, айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш назарда тутилади.
LiveБарчаси