Давид Алаба мавсум охирида “Бавария”дан кетишини эълон қилди

Спорт 1402
image

“Бавария” футбол клубининг австриялик ҳимоячиси Давид Алаба мавсум охирида клубни тарк этади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

“Мен мавсум тугаганидан сўнг янги нарсаларни синаб кўришга ва “Бавария”ни тарк этишга қарор қилдим. Бу осон қарор эмас, чунки мен бу ерда 13 йилдан бери яшайман ва клуб мен учун жуда қадрли” дея футболчининг сўзларини келтиради клуб сайти.

Футболчининг немис клуби билан шартномаси жорий йилнинг 30 июнь куни якунига етади.

Жорий йилнинг январь ойида Испаниянинг “Marca” нашри Алабанинг “Реал Мадрид” клуби билан келишувга эришгани ҳақида хабар тарқатди. Томонлар тўрт йиллик муддатга шартнома борасида келишиб олган. Испанияда австриялик йилига 11 миллион евро ишлаб топиши тахмин қилинмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 3.1
t
×