“Давергеодезкадастр” қўмитасида “тозалаш” бошланди
Жамият
−
14 Июль 2020
8944“Давергеодезкадастр” қўмитасида жорий йилнинг 10 июль куни республика, вилоят ва туман миқёсидаги 7 нафар раҳбар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Лавозимини суиистеъмол қилиб, ўз ишига масъулиятсизлик ва совуққонлик билан қараётган, тизим идораларида етарли даражада ишни ташкил этмасдан, аксинча ўз нафсини ўйлаган республика, вилоят ва туман миқёсидаги 7 нафар раҳбар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
“Бу бошланиши! Соҳанинг ривожига тўсиқ бўлаётган ҳар бир муаммони ечиш қўмита олдида турган пировард мақсад бўлиб, мана шундай ходимлар доимий нишонда бўлади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 4 июль куни Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг янги раиси Ҳалилилло Тўрахўжаев жамоатчиликка мурожаат қилиб, кадастр соҳасини шаффоф, коррупциядан холи тизимга айлантириш учун фуқаролардан ёрдам сўраган эди.
Маълумот учун, Ҳалилилло Тўрахўжаев 30 июнь куни Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси лавозимида иш бошлаган эди. Бунгача у Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимида фаолият юритган.
LiveБарчаси