Давактив агентлиги фуқароларнинг ер участкаларини хусусий мулк қилиб беришни бошлади
Бизнес
−
27 Июль 2022
10921Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш жараёнлари бошланган.
Ҳозиргача Ўзбекистон тарихидаги дастлабки юздан ортиқ юртдошларимизга ерга мулк ҳуқуқини берувчи ордерлар топширилган.
Бу бизнесни кредитлашда гаров билан муаммоси бор бўлган ёки бўш турган ер участкасини сота олмаётганлар учун яхши имконият дегани.
Давлат активларини бошқариш агентлиги фуқароларни умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер майдонига мулк ҳуқуқини расмийлаштириш жараёнида фаол иштирок этишга чорлайди.
Instagram'да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь