Давактив агентлиги директорига учта ўринбосар тайинланди
Жамият
−
14 Декабрь 2021
4900Давлат активларини бошқариш агентлиги директорига бирдан уч нафар янги ўринбосарлар тайинланди. Маълум бўлишича, Алишер Миралиев, Бекзод Усмонов ва Қахрамон Ҳакимов Дава
ктив директорининг ўринбосарлари лавозимига тайинланди.
Маълумот ўрнида, Алишер Миралиев тайинловга қадар мазкур агентликнинг марказий аппаратида Мулкдорнинг ҳуқуқлари ва функцияларини таъминлаш бўлими бошлиғи бўлган.
Бекзод Усмонов Республикадаги “Тошкент” фонд биржасида бошқарув лавозимида фаолият юритган.
Қаҳрамон Ҳакимов эса Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимида маълум вақт ишлаган.
Маълумот учун, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори уринбосари лавозими вақтинча вакант эди.
LiveБарчаси