Дастлаб, Қатар кейин Италия делегациялари Комилов билан учрашди

Жамият 1075
image

Хабарингиз бор, кеча, 16 июль куни Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Ушбу конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қатар Давлатининг Ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурейхий билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, суҳбат давомида умумий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган. Қайд этилишича, Қатар делегациясидан сўнг, Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари ҳам Ўзбекистон ТИВ раҳбари билан кўришган.

Хабарга кўра, Абдулазиз Комилов Италия Республикаси Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Манлио Ди Стефано билан учрашув ўтказган.

Суҳбат давомида Ўзбекистон—Италия кўп қиррали ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 2.9
t
×