Дастин Порьенинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Спорт

image

Дастин Порье навбатдаги жангини  Майкл Чендлерга қарши ўтказади. Мазкур тўқнашув жорий йилнинг 12 ноябрь куни UFC 281 турнири доирасида бўлиб ўтади. 

UFC 281 жанглари Нью-Йорк шаҳридаги “Madison Square Garden” аренасида ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда таниқли спорт шарҳловчиси Ариэль Хельвани хабар берди.

Сўнгги маротаба  Дастин Порье ўтган йилнинг декабрь ойида UFC'нинг енгил вазн тоифасида чемпиони Чарльз Оливейрега қарши октагонга кўтарилганди. Якунда Оливейра  ғалаба қозонган.


36 ёшли Майкл Чандлер эса охирги жангини Тони Фергюсонга қарши олиб бориб, иккинчи раунддаёқ нокаут билан ғалаба қозонган.


Айни дамда UFC енгил вазн тоифасида рейтингида  Порье иккинчи ва Чендлер  эса бешинчи ўринда бормоқда.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов UFC 280 турнирида октагонга кўтарилиши ҳақида хабар бергандик.

Иброҳим Давронов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг