Дарсликларни янгилашга 605 миллиард сўм ажратилмоқда
Жамият
−
28 Январь 2022
2973Келгуси икки йилда Ўзбекистондадаги барча мактаб дарсликлари тўлиқ янгиланади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида гапирди.
Йиғилишда Халқ таълими вазирлигига келгуси икки йилда барча мактаб ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиб, дарсликларни илғор тажрибалар асосида, тўлиқ янгилаш вазифаси қўйилган.
Қайд этилишича, жорий йилда дарсликларни янгилашга ўтган йилга нисбатан 4 баробар кўп – 605 миллиард сўм ажратилмоқда. Ушбу маблағлардан самарали фойдаланиб, жорий йилда 4 та синфнинг фан дарсликлари ҳамда барча синфларда инглиз, рус, немис тиллари ҳамда IT фанлари бўйича ўқув дарсликларини тўлиқ янгилашни таъминлаш топшириғи берилган.
Шунингдек, давлат раҳбари ўқувчилар билимини баҳолаш ҳам дарсликлардаги вазифаларни бажариш, у ёки бу формулани ёд олиш даражаси билан чегараланиб қолмаслиги кераклигини урғулаган.
"Ўқувчининг дунёқараши, мантиқий ва ижодий фикрлаши, берилган масала бўйича ўқув дастури билан чекланган қоидалардан ташқари, ностандарт ечимлар беришини ҳам инобатга олиш зарур", деган Президент
LiveБарчаси