Дарс вақтида оёғини парта устига қўйиб ўтирган ўқувчининг ота-онасига чора кўрилди
Жамият
−
07 Февраль 2021
11577Ижтимоий тармоқларда дарс вақтида мактаб синф хонасида оёғини парта устига қўйиб ахлоқсизлик қилган ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига чора кўрилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Халқ таълими вазирлиги томонидан мазкур ахлоқсизликлар Самарқанд вилоятидаги 77-мактабнинг 9-синф ўқувчилари томонидан содир этилганлиги аниқланган.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия аъзолари ҳамда қатор мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида ота-оналарнинг фарзандлари тарбиясида йўл қўйилган хатолари муҳокама қилинган. Ота-оналар фарзанд тарбиясига эътиборсиз бўлгани учун узр сўраган. Ўқувчилар ахлоқсиз ҳатти-ҳаракатлари учун пушаймон эканлигини билдирган.
Мактаб ички тартиб-қоидалари ҳамда ўқувчи этикасига риоя қилмаган уч нафар ўқувчининг ота-онасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига мувофиқ жарима жазоси қўлланилган.
LiveБарчаси