“Дарров кавушини тўғрилаб қўйиш керак”. Президент беписанд амалдорларни танқид қилди
Жамият
−
20 Январь 2020
6203Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев депутатлар сўровига нисбатан совуққонлик билан қараган вазирларни танқид остига олди.
“Депутат сўров ёзгани – бу амалдорга иши нотўғри бўлаётгани ҳақида сигнал бўлиши керак. У бўлса ўзининг ўринбосари ёки бошқарма бошлиғига қўл қўйдиряпти. Бу – ҳиёнат. Дарров уни чақириб “кавушини тўғрилаб қўйиш” керак. Бунинг учун қонун бўлиши керак”, дея фикр билдирди Шавкат Мирзиёев.
Мамлакат Президенти шунингдек сўровларда сайловчилар манфаати акс этганлиги ҳақида таъкидлади.
“Сайловчи ва депутатнинг муносабатларига ахборот теҳнологияларини кенг жорий қилиш вақти келди.
Ўтган йил давомида 856 та депутат сўрови юборилган. Буларда қанчалик сайловчиларнинг манфаатлари акс этган? Шунинг учун жамоавий мурожаатлар асосида интернет воситасида парламент ёки депутат сўровини шакллантириш амалиётини жорий этиш лозим. Бу орқали биз аҳолининг қийнаётган масалалар паралментда кўриб чиқилишига эришамиз”, дейди давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашди ва уларнинг олдида катта масъулият тургани ҳақида огоҳлантирган эди.
LiveБарчаси