Дариуш UFC'дан Махачевга қарши жанг учун кафолат олганини айтди

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида америкалик UFC жангчиси Бенеил Дариуш ташкилот унга Ислом Махачевга қарши титул жангини кафолатлаб берганини маълум қилди.

“Мен 6 май куни жанг қилмоқчи бўлдим, UFC рад этди. Аммо Оливейра билан жанг яна бекор бўлса, титул жангини аниқ оламан. Мен Чарльзни енгиб, Абу-Дабига Ислом Махачев билан жанг қилиш учун бораман. Оливейра билан жангда жароҳат олмасам керак”, дейди Дариуш.

UFC собиқ чемпиони Чарльз Оливейра Бенеил Дариуш билан UFC 288 турнири доирасида жанг қилиши керак эди. Бироқ жанг Оливейранинг машғулотлар жараёни якунланмай қолгани сабаб бекор қилинганди.

Маълумот учун, Дариуш UFC'да 26 та жанг ўтказиб, 22 тасида ғалабага эришган, 4 тасида рақибларига имкониятни бой бериб қўйган. Оливейра эса бу вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ҳисобланади. У фаолияти давомида 43 та жанг ўтказиб, 33 тасида ғалаба қозонган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг